Янгиликлар

ТAДБИРКОРЛAРГA СОЛИҚ ЯНГИЛИКЛAРИ ТУЩУНТИРИЛДИ

        Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Солиқ инфо” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда кичик бизнес субйектлари учун солиқ соҳасида яратилаётган қулайликларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази мутахассислари, корхона ва ташкилотлар раҳбар ҳамда бухгалтерлари иштирок етди. 

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда солиқ сиёсатини еркинлаштириш, солиқ маъмурчилиги очиқлигини таъминлаш, шунингдек, солиқ тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишида солиқ юкининг босқичма-босқич пасайтирилиши муҳим омил бўлмоқда. Истиқлол йилларида солиқ юки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20 фоизга пасайтирилиб, Ўзбекистон қулай солиқ муҳити мавжуд мамлакатлар қаторидан жой олди. 

Молиявий ва солиқ ҳисоботларини тубдан қисқартириш, ҳисоботни тақдим етиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашнинг електрон тизимини жорий етиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада солиқ ҳисоботлари телекоммуникация алоқа каналлари орқали електрон кўринишда тақдим етилмоқда. 

Семинар давомида иштирокчилар мй.солиқ.уз – “Електрон солиқ хизматлари” янги порталининг имкониятлари ва хизматлари билан таништирилди. 

Порталда солиқ тўловчилар учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилган. Портал орқали зарур ахборотларга ега бўлиш билан бирга солиқ ва молиявий ҳисобот ёки мурожаатларни жўнатиш, солиқни ҳисоблаб чиқариш, корхона ходимлари учун мол-мулк ёки йер солиғини тўлаш, бюджет олдида солиқ бўйича қарздорлик мавжуд емаслиги тўғрисида ва бошқа маълумотномаларни олиш мумкин. 

Порталда ишловчи пенсионерларга пенсия, нафақа ва ҳар ойда компенсация тўловлари тўланиши учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига електрон буюртмани тўлдириш ва юбориш имконияти яратилган. 

Тадбирда кўп тармоқли корхоналарда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш ва ушбу солиқ тури бўйича имтиёз ва преференсияларни қўллаш тартиби, муайян фаолият турлари, қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни татбиқ етиш мезонлари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш ва улар бўйича имтиёзларни қўллаш билан боғлиқ масалалар муҳокама етилди. Иштирокчилар саволларига мутахассислар жавоб қайтарди. 

Маълумот манбаи: уза.уз